14:59, 31 Май 2022 | GMT +5
Головкин ва Алварес ўртасидаги учинчи жанг қаерда ўтказилиши мумкин
NUR-SULTAN. Kazinform – Геннадий Головкин ва Алвареснинг учинчи жангини ташкил этишга масъул бўлган промоутер Эдвард Хирн жанг ўтказиладиган жой ҳақида маълумот билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.

Головкин ва Алвареснинг рингдаги сўнгги икки учрашуви Лас-Вегасдаги T-Mobile аренасида бўлиб ўтганди. Хирннинг сўзларига кўра, 17 сентябр куни бўлиб ўтадиган учинчи жангга асосий номзод айнан шу шаҳардир.
Промоутер, шунингдек, рақиблар ҳар бир шаҳарда пресс-тур ўтказишини айтди. Биринчи жанг олдидан GGG ва Канело Лондон, Лос-Анжелес ва Нью-Йоркка саёҳат қилишган.
«Учинчи жангнинг пресс-тури тез орада эълон қилинади.
Менимча, бунга асосий даъвогар Лас-Вегас, аммо бу жангга қизиқиш жуда юқори. Америкадан ташқаридан ҳам таклифлар олдик. Келгуси икки ҳафта ичида қарор қабул қиламиз», - деди Хирн IFL TVга берган суҳбатида.