Головкин ва Алимханули дунёнинг энг кучли 50 боксчиси қаторига киритилди

None
ASTANA. Kazinform - Worldboxingnews.net сайти вазнидан қатъий назар (pound-for-pound) дунёнинг энг яхши 50 нафар боксчиси рўйхатини эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Sports.kzга таяниб.

Рейтингда украиналик боксчи Александр Усик етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда япониялик Наоя Иноуэ. Учинчи ўрин эса мексикалик Саул Алваресга тегишли.

Эррол Спенс, Дмитрий Бивол, Теренс Кроуфорд, Девин Хэни, Джермелл Чарло, Хуан Франсиско Эстрада ва Шакур Стивенсонлар кучли ўнликдан жой олди. Қозоғистонлик боксчиларга келадиган бўлсак, World Boxing News рейтингида Геннадий Головкин 27, Жанибек Алимханули 48-ўринни эгаллаган.

Головкин ўрта вазн тоифасида WBA Super, IBF ва IBO чемпиони, Алимханулида эса ушбу вазн тоифасининг WBO чемпионлик камари бор.

Сўнгги хабарлар
telegram