Головкин учта чемпионлик камари учун жанг қилишга Японияга учиб кетди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) маҳаллий юлдуз Риота Мурата (16-2, 13 КО) билан катта жанг ўтказиш учун Японияга йўл олди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

GGG ўзининг Instagramдаги саҳифасига жўнаб кетиш вақтидан олинган суратни жойлаштирди ва қисқа хабар қолдирди: «Тезроқ кўришгунча, Япония!».

Эслатиб ўтамиз, Головкин ва Мурата ўртасидаги жанг 9 апрел куни Сайтамада (Япония) бўлиб ўтади. Ўрта вазн тоифасида WBА Super, IBF ва IBО чемпионлик унвонлари учун жанг олиб борилади.

Сўнгги хабарлар
telegram