Головкин тўрт ой ичида Эрисланди Лара билан жанг ўтказаши керак - WBА

None
ASTANA. Кazinform – WBА йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида вақтинчалик жаҳон чемпиони Эрисланди Лара (29-3-2,17 КО) ўрта вазнда WBА Super, IBF ва IBО йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкиннинг (42-2-1, 37 КО) мажбурий рақиби бўлди, дея хабар беради Kazinform Boxingscene ресурсига таяниб.

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) Головкин-Альварес трилогиясини маъқуллади ва қозоғистонлик ғалаба қозонса, суперўрта вазн тоифасида қолиш-қолмаслигини ҳал қилиш учун унга 5 кун муҳлат беришга рози бўлди.

Шунингдек, Головкин ўрта вазн тоифасига қайтишга қарор қилса, трилогия натижасидан қатъи назар, 120 кун ичида Ларага қарши жанг ўтказиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябр куни Лас-Вегасдаги Т-Моbile аренасида Геннадий Головкин ва Сауль Альварес ўртасида бўлиб ўтган 12 раундлик бокс учрашуви мексикалик спортчи фойдасига ҳал бўлганди.

Жангдан кейин Геннадий Головкин боксни тарк этмаслигини мълум қилди.

«Албатта, менинг катта режаларим бор. Менинг рақибларим кўп. «Канело»ни табриклайман ва барча бокс мухлисларини табриклайман. Йигитлар, эсингизда бўлсин, менда учта ўрта вазн камари бор. Мен ҳали ҳам қайтиб келаман. Мен ҳали ҳам чемпионман», - деди Головкин.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар