Головкин Осиё боксининг асосий юлдузлари бешлигига кирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – DAZN стриминг сервиси Twitter саҳифасида Осиёнинг энг машҳур беш нафар боксчисини тақдим этди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар берди.

Кучли бешталикдан япониялик Наоя Иноуэ ва Кадзуто Иока, Филиппин вакиллари Нонито Донейр ва Марк Магсайо ҳамда қозоғистонлик Геннадий Головкин жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Геннадий Головкин яқин кунларда Осиё бокс тарихидаги энг йирик жанглардан бирининг иштирокчисига айланади - 9 апрел куни Сайтама шаҳрида (Япония) ўрта вазн тоифасида WBA Super йўналиши чемпиони Риота Мурата билан жанг ўтказади. Бир қизиғи, ушбу жангни япон трансляциясида Наоя Иноуэ шарҳлайди.



Сўнгги хабарлар