Головкин олдида профессионал боксдаги фаолиятини якунлаши учун тўртта йўл турибди

ASTANA. Kazinform - Ўрта вазн тоифасида WBA Super, IBF ва IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкинда (42-2-1, 37 КО) профессионал боксчи фаолиятини якунлаши учун тўртта вариант бор, деб ёзади Kazinform Sports.kzга таяниб.
None

World Boxing News хабарига кўра, бразилиялик Эскива Фалькао ва кубалик Эрисланди Лара каби тайинланган рақиблардан ташқари, Головкин ўз дивизионида бошқа чемпион билан жанг қилиш ёки оғирроқ вазн тоифасига кўтарилиш имкониятига эга.

«Қарорлар Головкиннинг ихтиёрида бўлиши керак. Қозоғистонлик боксчи ё режага амал қилиши, бошқа ўрта вазн тоифаси чемпиони билан тўқнаш келиши, 168 килограммгача кўтарилиши ёки нафақага чиқиши мумкин. Бокс афсонаси олдида турган тўртта вариант мана шулардир»

, - дейилади хабарда.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар