Головкин Муратани нокаутга учратишига ишонч билдирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик ўрта вазн тоифасида IBF ва IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) WBA «супер чемпиони» япониялик Риота Мурата (16-2, 13 КО) билан жанги эрта якунланиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Жанг 9 апрел куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform Sports.kz порталига таяниб хабар берди.

GGG, шунингдек, Японияда бўлиб ўтадиган жанг муҳимлигини ва ўзининг ушбу мамлакатда профессионал дебютини қайд этди.

«Япония мен профессионал бокс жанги ўтказадиган тўққизинчи давлат бўлади. Иложи бўлса, жаҳон чемпионлари бутун дунё бўйлаб жанг қилишлари керак, деб ҳисоблайман. Япониялик бокс мухлислари шунчаки ажойиб, бу унутилмас таассурот қолдиради.

Жанг услубим ўзимга мос келади. Одатда икки боксчи рингга чиққанида, жанг услублар тўқнашувига айланади. Мен ушбу жангда нокаутли ғалабага эришаман дейишга журъат эта оламан. Япониялик мухлисларни ҳафсаласини пир қилмаслик учун бор кучимни ишга соламан», - дейди Головкин JiJi Press нашри билан суҳбатда.

Сўнгги хабарлар