Головкин - Мурата жанги қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – ESPN инсайдери Майк Коппинжер ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпионлари Геннадий Головкин ва Риота Мурата ўртасидаги жанг Сайтамда (Япония) 9 апрел куни бўлиб ўтишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Головкин - Мурата жанги қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

Рақиблар ўрта вазн тоифасидаги IBF, WBA Super ва IBO йўналишлари бўйича чемпионлик унвонлари учун курашади. Коппинжернинг сўзларига кўра, шоу Японияда шанба куни прайм-таймда бўлиб ўтади ва асосий воқеа маҳаллий вақт билан 22-23 да бошланиши режалаштирилган. Шу тариқа, қозоғистонлик томошабинлар жангни Нур-Султан вақти билан 19:00 дан 20:00 гача томоша қила оладилар. АҚШда трансляция эрталаб бўлиб ўтади - уни DAZN стриминг хизмати тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, Головкин – Мурата жанги дастлаб 2021 йил декабр ойи охирида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Японияда антиковидга қарши чоралар кучайгани сабабли қолдирилди.