12:51, 08 Сентябрь 2023 | GMT +5
Головкин Қозоғистон футболчиларини қўллаб-қувватлаш учун Астанага учиб келмоқда
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик профессионал боксчи Геннадий Головкин футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатига саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган Қозоғистон – Шимолий Ирландия учрашувини томоша қилиш учун Нью-Йоркдан Астана шаҳрига учиб келмоқда, деб хабар беради Kazinform.

«Тез орада уйда бўламиз. Терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун 10 сентябрь куни футболда учрашамиз», – деб ёзди Г.Головкин Instagramдаги саҳифасида.
Қозоғистон ва Шимолий Ирландия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 10 сентябрь куни 19:00 да Қозоғистон пойтахтидаги «Астана-Арена» стадионида бўлиб ўтади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram