15:30, 15 Сентябрь 2022 | GMT +6
Головкин «Канело»ни учинчи жанг олдидан ёлғон гапиришда айблади
NUR-SULTAN. Kazinform - Ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин рақиби Сауль «Канело» Альвареснинг учинчи жангини 2019 йилда ўтказишга розилиги ҳақидаги гаплари ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.
Аввалроқ журналистларга берган интервьюсида Альварес уч йил олдин шартнома имзолашга яқин турганини, аммо кейинроқ режалар коронавирус пандемияси туфайли бузилиб кетганини айтганди.
«Канело» 2019 йилда пандемиядан олдин сиз билан учинчи жангга деярли имзо чекканини айтди. Бу ростми ёки у сиздан қочдими?« – савол берди Головкинга.
»Деярли«, «бир оз« ёки яна «қалам йўқолган«. Бу тўғри эмас. Умуман олганда, унинг айтганларига эътибор берманг», - деди Геннадий Америка оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.
Фото: instagram.cоm/gggboxing