Головкин «Канело» билан учинчи жанги учун қанча гонорар олади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкиннинг мексикалик Саул «Канело» Альваресга қарши учинчи жанги учун қанча гонорар олиши маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Куни кеча Головкин Лас-Вегасда (АҚШ) ҳакамларнинг якдил қарори билан Альваресга имкониятни бой берди. Боксчилар «Канело»нинг WBO, WBA, WBC ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпионлик унвонлари учун жанг қилишди.

Sportskeeda веб-сайты Boxing Scene нашрига таяниб хабар беришича, мексикаликка учинчи жанги учун 45 миллион доллар кафолатланган. Геннадий Головкиннинг кафолатланган тўлови эса 20 миллион долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, иккала жангчи ҳам кўриш учун тўловдан тушган даромаднинг бир қисмини олади.


Сўнгги хабарлар
telegram