Головкин ХХI асрнинг энг буюк боксчилари рейтингига киритилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform-Британиянинг машҳур Daily Mail нашри вазн тоифасидан қатъи назар (pound-for-pound) ХХI асрда дунёнинг энг яхши боксчиларининг шахсий рейтингини тақдим этди, деб хабар беради Sports.kz.

Биринчи ўринда америкалик Флойд Мэйвезер, «кучли учлик» да эса Филиппин вакили Мэнни Пакьяо ва мексикалик боксчи Сауль «Канело» Aльварес бор. Ўрта вазн тоифасида Қозоғистон чемпиони Геннадий Головкин кучли ўнликни якунлади.

Daily Mail хабарига кўра, ХХI аср P4P боксчиларининг рейтинги қуйидагича:

1. Флойд Мэйвезер (AҚШ)

2. Мэнни Пакьяо (Филиппин)

3. Сауль «Канело» Aльварес (Мексика)

4. Бернард Хопкинс (AҚШ)

5. Хуан Мануэль Маркес (Мексика)

6. Роман Гонсалес (Никарагуа)

7. Нонито Донэйр (Филиппин)

8. Марко Aнтонио Баррера (Мексика)

9. Aлександр Усик (Украина)

10. Геннадий Головкин (Қозоғистон).

Сўнгги хабарлар