«Головкин-Альварес» бокс мусобақасида яна бир қозоғистонлик чиқиш қилади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Головкин – Альварес жангининг андеркартида қозоғистонлик боксчи Али Ахмедов (18-1, 14 КО) чиқиш қилади, деб хабар беради Kazinform.

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги «Қозоғистон профессионал бокси» саҳифасида маълум қилинишича, 27 ёшли Али Ахмедовнинг рақиби -Америка вакили Габриэл Росадо (26-15-1, 15 КО) ҳисобланади.

Боксчилар IBFнинг «Суперамерикан» камари ва WBC Silver суперўрта вазн тоифасида чемпионлик камари учун кураш олиб боради.

Жанг олдидан Ахмедов ва Росадо анъанавий кўз дуэлини ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, Головкин - Альварес жанги 18 сентябр куни (Нур-Султан вақти билан) Лас-Вегасдаги (АҚШ) T-Mobile Arenaда бўлиб ўтади.

Қозоғистонликлар бокс учрашувини «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин. Бошланиши - 18 сентябр, соат 05:00. Асосий жанг соат 08:00 да бошланади.


Фото:instagram.com/ali_akhmedov_officialpage


Сўнгги хабарлар