Голливуд актёрларининг иш ташлаши тугади
Битим минимал тўловларни оширишни, федерация аъзоларини сунъий интеллект таҳдидларидан ҳимоя қилиш чораларини ва бир нечта суратга олишларда иштирок этганлик учун бонусни ўз ичига олади.
160 мингга яқин актёрлар манфаатларини ҳимоя қилувчи актёрлар уюшмаси 14 июль куни иш ташлаш эълон қилди ва АҚШ кино саноатидаги барча ишлаб чиқаришларни тўхтатди. Актёрлар иш ҳақини ошириш, қўшимча иш ҳақи тўлаш ва кинематографияда сунъий интеллектдан фойдаланишни чеклашни талаб қилишган.
Томонлар келишувга эришди ва норозилик намойишлари тугади.
Сценарий муаллифларининг иш ташлаши Голливуд иқтисодиётига жиддий зарар етказди.
Financial Times нашрининг ёзишича, Голливуд сценарий муаллифлари ва актёрларининг иш ташлаши соҳага 5 миллиард доллардан (тахминан 4,7 миллиард евро) зарар етказган.