Голландия мактабларида мобиль телефонлардан фойдаланиш тақиқланади

None
Фото: Euronews
ASTANA. Kazinform – Голландия мактабларида мобиль телефонлар тақиқланади, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Голландия мактабларида мобиль телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш бошланди. Мамлакат таълим вазирлигининг тушунтиришича, бу чора болаларга дарсдан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламасликка ёрдам беради. Таълим муассасалари ҳукумат ташаббусини қўллаб-қувватлади ва чекловга рози бўлди.

«Биз буни қонун билан тақиқламаймиз. Келинг, ушбу талабнинг таъсирини батафсил кўриб чиқайлик. Албатта, ҳар доим қонуний чекловлар қўйилиши мумкин. Лекин ўйлайманки, биз ўзаро келишувга эриша оламиз», – деди Нидерландия таълим вазири Роберт Дейкграаф.

Бироқ, кўплаб ўқувчилар бу фикрдан мамнун эмаслар. Улар телефонга эҳтиёж борлигини таъкидлади.

Мактабларда мобиль телефонлар, планшетлар ва «ақлли соатлар»дан фойдаланишни тақиқлаш 1 январдан кучга киради. Аниқ чекловларни ўқитувчилар, болалар ва уларнинг ота-оналари билан келишилган ҳолда жорий этиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар
telegram