Голан тепаликларида Қозоғистон контингентига ҳеч қандай таҳдид йўқ - ҚР Мудофаа вазирлиги

ASTANA.Kazinform - Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ракета ҳужуми ҳақидаги хабар муносабати билан Қозоғистон контингентининг Голан тепаликларидаги хавфсизлигига изоҳ берди, деб хабар беради Кazinform.

Голан тепаликларида Қозоғистон контингентига ҳеч қандай таҳдид йўқ - ҚР Мудофаа вазирлиги
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги

— Голан тепаликларида БМТ тинчликпарварлик миссиясини бажараётган Қозоғистон контингенти одатдагидек ишлашда давом этмоқда. Ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид йўқ, - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳарбийлари маълумотларига кўра, Исроил томонидан босиб олинган Голан тепаликларида футбол майдонининг ўққа тутилиши натижасида 12 нафар ўсмир ва ёшлар ҳалок бўлган, яна ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Сўнгги хабарлар