Ғизат Нурдаулетов ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши котибларининг йиғилишида иштирок этди
Нью-Деҳли шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши котибларининг ўн саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов иштирок этди.
Тадбир давомида ШҲТ маконида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасидаги вазиятга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар, хусусан, кибержиноятчилик, терроризм ва экстремизм, ноқонуний қуроллар ва одам савдоси, уюшган трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.
Ғизат Нурдаулетов ҳамкасбларига ШҲТ фаолиятининг муҳим йўналишлари бўйича Қозоғистон позицияси ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, мамлакат манфаатларини инобатга олган ҳолда хавфсизликни таъминлашнинг асосий йўналишлари бўйича ўзаро фаолиятни янада ривожлантириш бўйича қатор тавсиялар берди.
Йиғилиш якунларига кўра, ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши котибларининг навбатдаги йиғилишини Қозоғистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Учрашув доирасида Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов Ҳиндистон Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал билан икки томонлама музокаралар ўтказди ва ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Икки давлат хавфсизлик кенгаши аппаратлари ўртасидаги учрашувнинг тўртинчи раундини Астанада ўтказишга келишиб олдилар.
Фото: akorda.kz