Гипертония: Беморлар қандай маслаҳатларга амал қилиши керак

Гипертония – энг кўп учрайдиган юрак-қон томир касалликларидан бири. Уни ўз вақтида даволамаслик инфаркт, инсульт ва юрак етишмовичилиги каби жиддий хасталикларга олиб келиши мумкин, деб ёзади ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

тонометр
Фото: pixabay.com

Шу боис юқори қон босимипрофилактикаси учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:

  • Тўғри овқатланиш. Қизил гўшт, ҳайвон ёғлари ва туз истеъмолини камайтиринг. Таомномада мева-сабзавотлар, балиқ, ёнғоқ, ёғсиз сут маҳсулотлари бўлишига эътибор беринг.
  • Қаҳвани чеклаш. Кофеин қон босимини оширади. Шу боис уни чеклаш мақсадга мувофиқ.
  • Алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан возкечиш.
  • Жисмоний машқларни мунтазам бажариш. Енгил спорт турлари, пиёда юриш, велосипед учиш, сузиш артериал қон босимининг меъёрда бўлишига ёрдам беради.
  • Тана вазнини назорат қилиш. Ортиқча вазн гипертония ривожланиш хавфини оширади.
  • Стрессли вазиятлардан қочиш. Медитация ва йога билан шуғулланиш стресс ҳиссини камайтиришнинг самарали усули ҳисобланади.
  • Уйқу режимига амал қилиш. Гипертонияга чалинган бемор кунига камида 8 соат ухлаши тавсия этилади.
  • Дориларни ўз вақтида қабул қилиш. Агар шифокор қон босимини тушириш учун керакли дорилар ёзиб берган бўлса, уларни ўз вақтида ичиш лозим.
  • Даврий шифокор кўригидан ўтиш. Бу организмдаги салбий ўзгаришларни барвақт аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш имконини беради.
Сўнгги хабарлар