10:58, 17 Февраль 2022 | GMT +5
Гинцбург: Вирусга ўхшаш заррачаларга асосланган вакцина синовлари уч ҳафтадан сўнг бошланади
МОSKVA. ТАSS – Kazinform - Янги коронавирусга қарши вирусга ўхшаш заррачаларга асосланган вакцинанинг клиник синовлари уч ҳафтадан сўнг бошланиши режалаштирилган. Тест натижалари кузга қадар тайёр бўлиши мумкин, - дейди Н. Ф. Гамалея маркази директори Александр Гинцбург. Бу ҳақда Kazinform TASSга таяниб хабар беради.

Чоршанба куни Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган фуқаролар бўйича тегишли тадқиқотларнинг I-II босқичларини ўтказишни тасдиқлади.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги тадқиқотнинг долзарблигини тушунади, барча маблағлар ажратилди. Биз уч ҳафтадан сўнг бошлашни режалаштирмоқдамиз. Умид қиламанки, кузгача маълум бир натижага эришамиз», - деди эксперт.
Аввалроқ, синовлар Санкт-Петербург, Киров, Пермь, Новосибирск вилояти, Москва шаҳри ва Москва вилоятидаги еттита тиббиёт муассасаси базасида ўтказилиши режалаштирилгани хабар қилинганди. Тадқиқотда 600 киши иштирок этади.