Гинцбург: Эмлаш сертификатларини сотиб олганлар янги штаммларнинг ривожланиш манбаига айланиши мумкин

MOSKVA. ТASS -Kazinform - Коронавирусга қарши эмланиш ўрнига тегишли сертификат сотиб олган фуқаролар нафақат атрофидаги одамларнинг ҳаётига хавф туғдиради, балки коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлиш манбасига ҳам айланиши мумкин. Бу ҳақда Гамалея маркази директори Александр Гинцбург маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТASSга таяниб.
None
None

«Улар янги штаммларнинг кўпайиш жойи бўлиб, яқинлари, болалари ва катталарнинг ҳаётига хавф туғдиради», - деди олим.

Унинг қўшимча қилишича, сертификат сотиб олган одамлар нафақат пул сарфлашади, балки ўзларини ҳам ўлим хавфи остида қолдирадилар. «Мамлакатимизда мутлақо бепул эмлаш мавжуд бўлган бундай шароитда 15 мингдан ортиқ эмлаш пунктлари яратилган, мен бу одамларни тушунмаяпман», - дея хулоса қилди Гинцбург.


Сўнгги хабарлар