GGG, Канело, Шакира: Чимкентда учта шер боласига ўзига хос ном берилган

Шымкент
Фото: Kazinform

Янги туғилган учта шер боласи исмларини интернетдаги ўқувчилар танлади, деб хабар беради Kazinform.

Чимкент ҳайвонот боғидаги Симба ва Тану жуфтлигидан 3 та шер боласи дунёга келди. Улардан иккитаси эркак, бири урғочи.

Ҳозир учтасининг аҳволи яхши. Ҳайвонот боғи ходимлари ижтимоий тармоқларда уларга лақаб қўйиш учун танлов эълон қилди. Яъни, янги туғилган шерчаларнинг исмлари ўқувчилар томонидан танланган.

“Ижтимоий тармоғимизда 200 дан ортиқ вариант ва таклифлар олдик. Ҳайвонот боғи маъмурияти ўлар орасидан GGG, Канело ва Шакира лақабларини танлади. Бу тахаллусларни танлаганимизга сабаб, биз уларнинг кучли, машҳур, жасур, кучли бўлишини истаймиз”, – дейилади ҳайвонот боғининг Instagramдаги саҳифасида.

Сўнгги хабарлар
telegram