22:37, 17 Август 2023 | GMT +5
Германиянинг Майндаги Франкфурт шаҳри аэропорти кучли ёмғир туфайли сув остида қолди
BERLIN. Kazinform – Майндаги Франкфурт шаҳрида кучли ёмғир маҳаллий аэропорт раҳбариятини ерда хизмат кўрсатишни тўхтатишга мажбур қилди, дея хабар беради Kazinform Аnadoly агентлигига таяниб.

Ҳаво бандаргоҳида кўплаб рейслар тўхтатилди, уларнинг баъзилари бошқа аэропортларга йўналтирилди. Кучли ёмғир учиш-қўниш йўлагини қисман сув босишига олиб келди.
Таъкидланишича, чоршанба куни 70 га яқин рейс бекор қилинган.
Баден-Вюртемберг, Рейнланд-Пфальц ва Тюрингия энг кўп жабр кўрди, бу ерда ёмғир туфайли хусусий уйларнинг ертўлалари бутунлай сув остида қолган.