20:55, 11 Май 2023 | GMT +6
Германиядаги Mercedes-Benz заводидаги отишмада икки киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform – Полиция маълумотларига кўра, Германия жануби-ғарбидаги Зиндельфинген шаҳридаги Mercedes-Benz заводида юз берган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлган. Заводда 35 мингга яқин киши ишлайди. 53 ёшли эркак Зиндельфинген заводининг ишлаб чиқариш залига кириб, ўт очди ва икки кишини отиб ўлдирди. Улар 44 ёшда эди, дея хабар беради Kazinform ВВCга таяниб.
Жабрланганлардан бири воқеа жойида, иккинчиси кейинроқ касалхонада вафот этган. Завод хавфсизлик ходимлари гумонланувчини қўлга олиб, полицияга топширган. Қўлга олиш чоғида гумонланувчи қаршилик кўрсатмаган. Унинг ҳеч қандай шериги йўқ, дейди полиция. Ҳодиса маҳаллий вақт билан 07:45 атрофида содир бўлган.
«Фожиали хабардан чуқур ҳайратда ва қайғудамиз. Биз жабрланганлар ва уларнинг оилалари билан биргамиз», – дейилади Mercedes-Benz баёнотида.
Полиция маълумотларига кўра, аҳоли учун ҳеч қандай хавф йўқ.