Германияда парасузиш бўйича Жаҳон кубоги сериясида қозоғистонликлар ғолиб бўлди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик спортчилар Германияда параcузиш бўйича ўтказилган жаҳон кубоги сериясида ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform Имконияти чекланган шахсларни спортга тайёрлаш марказига таяниб.
None
Фото: csp-parasport.kz

«Парасузиш бўйича Жаҳон кубоги сериясида қозоғистонлик спортчилар 4х100 м эстафета баҳсларида 5:34,36 сония натижа кўрсатиб, кумуш медаль, 4х50 м аралаш эстафетада эса 2:36,39 сония натижа билан бронза медали соҳиби бўлди. Эстафетада Алина Синельникова, Нурали Советқанов, Сиязбек Далиев, Амир Муратбеков ва Алина Дубинина куч синашди.

Қозоғистонликлар Осиёнинг иккита рекордини ҳам ўрнатди. Сергей Кинах 200 метрга брасс усулида, Алина Дубинина 50 метрга брасс усулида сузишда Осиё рекордини янгилади», - дейилади хабарда.

11-14 май кунлари Берлинда параcузиш бўйича Жаҳон кубоги серияси бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 50 та давлатидан 400 дан ортиқ спортчи иштирок этди.


Сўнгги хабарлар