08:34, 09 Январь 2023 | GMT +5
Германияда кимёвий қурол ёрдамида теракт содир этишга уринганлар қўлга олинди
ASTANA. Kazinform – Германия ғарбида полиция икки кишини қўлга олди. Улар кимёвий қурол ёрдамида террорчилик ҳаракатини содир этишга уринишда айбланмоқда, дея хабар беради Kazinform Euronews.comга таяниб.

ОАВ хабарига кўра, гумонланувчилар 32 ёшли Эронда туғилган ва унинг укаси. Улар цианид ва рицин ёрдамида ҳужум қилишга ҳаракат қилишди. Полиция гумонланувчилар яшаган хонадонда тинтув ўтказди. Ҳуқуқ ҳимоячилари текширув жойига кимёвий ва биологик қуролларга қарши қўлланилган кийимда боришган.
Прокуратура маълумотларига кўра, хонадонда заҳарли моддалар излари йўқ, лекин тергов далилларни топди.
Полиция бу воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумот беришмаяпти.
Фото: Daniel Löb, dpa, Globallookpress