Германияда икки полициячининг ўлдирилишида гумон қилинганлар қўлга олинди

None
None
BRUSSELS. Kazinform - Германия полицияси душанба куни икки полициячини ўлдиришда гумонланувчиларни қўлга олди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Кайзерслаутерн шаҳри яқинидаги Кусел ҳудудида 24 ёшли полициячи ва унинг 29 ёшли ҳамкасби гумонланувчиларни олиб кетаётган машинани тўхтатгандан сўнг отиб ўлдирилган. Унинг ўлимидан олдин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари радио орқали: «Улар отишаяпти» деган хабарни юборишга муваффақ бўлишди. Немис матбуоти полиция гумонланувчиларнинг машинасидан тақиқланган нарсаларни топган бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.

Шу куни Германия полицияси икки гумонланувчини ҳибсга олди. Махсус кучлар ғарбий Саарнинг Зульцбах шаҳрида 38 ёшли эркакни катта пистирмадан сўнг ҳибсга олди. Иккинчиси, 32 ёшли эркак, кейинроқ ўша ҳудудда ҳеч қандай қаршиликсиз қўлга олинган. Ҳибсга олишлар қотилликдан 37 километр узоқликда амалга оширилган.

Полиция вакилининг сўзларига кўра, гумонланувчилар бошқа шериклари бор-йўқлигини аниқлаш учун сўроқ қилинади. Ҳар икки гумонланувчи ҳам Германия фуқаролари. Тинтув чоғида улардан қурол-яроғ мусодара қилинган.

Германия канцлери Олаф Шольц Тwitterда шундай ёзди: «Куселда содир бўлган воқеадан чуқур қайғудаман. Икки ёш полициячининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Мен эса бу мамлакат фуқароларини ҳимоя қилиш учун ҳар куни ўз ҳаётларини хавф остига қўядиган кўплаб полициячилар ҳақида ўйлайман. Тез орада жиноят сабабларини аниқлашимиз керак».

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Сўнгги хабарлар