Германияда ҳайдовчи велосипедчиларни уриб кетди, жабрланганлар бор

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Германияда эркак ўз отасини ўлдириб, сўнг тўрт велосипедчини уриб кетди, улардан бири вафот этди, дея хабар беради Kazinform мухбири Deutsche Wеllе агентлигига таяниб.

Якшанба куни Германия жануби-ғарбидаги Мангейм шаҳрида ҳайдовчи тўртта велосипедчини уриб кетди. Уч киши оғир тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган, бир нафар 71 ёшли аёл вафот этган.

Гумонланувчи жиддий шикастланган машинасини қолдириб, Рейн дарёсига сакраб қочишга уринган.

37 ёшли эркакни қидириш ва ҳибсга олиш учун ҳуқуқ-тартибот идоралари полиция вертолёти ва дарё полициясини жалб қилди.

Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса содир бўлишидан бир оз олдин қўлга олинган эркак гўёки Мангеймдан 16 километр ғарбда, Рейнланд-Пфальцнинг Эллерштадт шаҳрида отасини ўлдирган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Сўнгги хабарлар