10:08, 04 Сентябрь 2020 | GMT +5
Германияда аёл киши ўзининг беш фарзандини ўлдиришда гумон қилинмоқда
BERLIN. Kazinform – Германия полицияси шимолий Рейн-Вестфалия еридаги Золинген шаҳрида беш боланинг ўлими бўйича тергов олиб бормоқда. Уларнинг ўлимида онаси гумон қилинмоқда. Kazinform Euronews телеканалига асосланиб.

Болаларнинг бувиси полиция чақиргандан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уйни текшириш учун келишган.
«Болаларнинг 27 ёшли онаси Дюссельдорфда поезд остига тушмоқчи бўлганида жароҳат олган. Ҳозир у касалхонада, уни воқеа юзасидан сўроқ қилишади», - деди полиция вакили Штефан Вайенд.
«Аёл билан бирга олтинчи фарзанди - 11 ёшли бола бўлган. Яхшиямки, у омон-эсон», - деди Шимолий Рейн-Вестфалия полицияси бошлиғи Херберт Ройль.
Ҳодиса тафсилотлари номаълум, қўшимча маълумотлар ҳали эълон қилинмаган. Гумонланувчини полиция қўриқламоқда. Болаларнинг ўлимига нима сабаб бўлганлиги номаълум. Ушбу жиноятни очишда 40 га яқин полиция ходими иштирок этмоқда.