Германия жаҳон давлатларини ядровий қуролдан ҳоли дунё қуришга чақирмоқда
Deutsche Welle хабарига кўра, А.Бербок Индонезиядаги G20 саммитида қатнашиб, якшанба куни Япониянинг Нагасаки шаҳрига етиб келди.
У Нагасакидаги Атом бомбаси музейига ташриф буюриб, ядровий зарбадан ҳалок бўлган 70 минг киши хотирасига гулчамбар қўйди.
«Бу икки шаҳар (Хиросима ва Нагасаки) ядро қуролидан фойдаланишга қарши огоҳлантириш тимсолидир», — деди Германия ташқи ишлар вазири.
Германия бош дипломати жаҳон мамлакатларини оммавий қирғин қуролларидан ҳоли дунё қуришга чақирди ва Германия ҳукумати «ҳозирги глобал вазият бутунлай бошқача бўлса ҳам» қуролсизланишни қўллаб-қувватлашини айтди.
А.Бербок музейнинг меҳмонлар китобида юраги оғирлашиб кетаётганини, шунингдек, ядро қуролисиз тинчроқ дунёга бўлган умумий интилишда ўзини ишончли ҳис қилганини ёзган.
Эслатиб ўтамиз, ядровий қуролининг тарқалишига қарши кураш ҳаракатида Қозоғистон етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. У мустақилликка эришгач, жаҳонда 4-чи ўринда турадиган ядро қуроли арсеналидан воз кечган. Айни пайтда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги дунё давлатларини 2045 йилгача ядро қуролидан бутунлай воз кечишга чорламоқда.
Фото: meteofrance.com