Германия суюлтирилган табиий газни қабул қиладиган терминалларга уч миллиард евро ажратади

BRUSSELS. Кazinform - Германия ҳукумати суюлтирилган табиий газни (СТГ) қабул қилиш учун учта сузувчи терминални ижарага олиш бўйича шартномалар имзолади ва газ импорти манбаларини диверсификация қилиш мақсадида тўртинчи шартномани тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири dw.comга таяниб.
None
None

Мисол учун, Германия ўрта муддатли истиқболда тўртта СТГ терминали учун 3 миллиард еврогача (3,25 миллиард АҚШ доллари) сарфлашни режалаштирмоқда.

Германия Иқтисодиёт вазирлиги ўтган ой «RWЕ» ва «Uniper» коммунал компаниялари учта сузувчи сақлаш ва қайта газлаштириш блокларини олганини ва тўртинчиси бўйича музокаралар якуний босқичда эканлигини айтди.

Немис оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, СТГ ускуналари Германиянинг газ импортининг ташқи манбаларини диверсификация қилиш стратегиясининг бир қисмидир. Германия вазирлиги терминаллар 2022-2023 йиллар қишидаёқ ишга тушиши мумкинлигини айтди.

Ҳукумат ҳозирда суюлтирилган табиий газни қабул қилувчи терминалларни қаерда ўрнатиш яхшироқ эканини баҳоламоқда. Вилгельмсхавен, Брунсбюттель ва Росток каби маҳаллий портлар ҳисобга олинади.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар