23:16, 25 Январь 2023 | GMT +5
Германия шимолида эркак поезд йўловчиларига пичоқ билан ҳужум қилди
ASTANA. Kazinform - Германия шимолида қатновчи поездда содир этилган пичоқли ҳужум оқибатида камида етти киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
Воқеа Кил шаҳридан Гамбургга йўл олган поездда содир бўлди. Bild нашрининг ёзишича, ҳужум ё поезднинг ўзида ёки Брокстедт (Шлезвиг-Голштейн) кичик шаҳарчасининг темир йўл вокзалида содир этилган. Германия полицияси вакилининг сўзларига кўра, бекатга етиб келишидан сал аввал бир киши пичоқ билан йўловчиларга ҳужум қилган.
Нашрнинг ёзишича, воқеа жойига полиция ва фавқулодда хизматлар етиб келган. Темир йўл вокзалининг катта қисми ўраб олинган.
Фото: www.bild.de