Германия Польша ва Чехия билан чегарада назоратни кучайтиради
Германия Ички ишлар вазирлиги чегара назорати “контрабандачиларга максимал босим ўтказиш” ва одамларни ҳимоя қилишга қаратилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Немис матбуотининг хабар беришича, чоршанба куни Германия Польша ва Чехия билан чегарадаги "контрабанда йўллари" бўйлаб полиция патрулларини кучайтирмоқда. Бу Германия мамлакатга ноқонуний муҳожирлар кириб келишининг олдини олишга интилаётган бир пайтда амалга оширилди.
Сўнгги пайтларда муҳожирлар сонининг кўпайиши Германияда сиёсий мунозараларни янгилади ва шунингдек, канслер Олаф Шольц бошчилигидаги мамлакат ҳукуматига босим ўтказмоқда.
ГФР Ички ишлар вазири Нэнси Файзер амалиётларда қанча чегара полицияси қатнашишига аниқлик киритмади. Аммо у бу ҳафта янги кенгайтирилган назорат кучга киришини қўшимча қилди: "Менинг мақсадим контрабандачиларга максимал босим ўтказиш ва одамларни ҳимоя қилишдир".
Бироқ, Н.Файзернинг таъкидлашича, бу қадам чегара назорати доимий равишда жорий этилмоқда, дегани эмас. Германия бундай чораларни охирги марта 2015 йилда қўллаган, ўшанда Австрия билан чегарада назорат кучайтирилган эди.
Ички ишлар вазири, агар янги чоралар самарасиз бўлса, келажакда қаттиқроқ назоратни жорий этишини айтди.
Германия муниципалитетлари федерал ҳукуматни уй-жой ва хизматларнинг танглигини баҳона қилиб, мигрантлар келишининг кўпайиши билан курашиш учун кўпроқ маблағ ажратишга чақирди.
Вазият 2015 йилдаги воқеаларга ўхшаб кўринади, Германия 1 миллиондан ортиқ қочқинларни қабул қилган, асосан Яқин Шарқдаги урушдан қочган, дея таъкидлади немис матбуоти.
Германиянинг мухолиф партиялари ҳам ҳукуматни бошпана изловчилар сонини чеклашга чақирди ва Бавария Бош вазири Маркус Зёдер бошпана изловчилар сонига йиллик чекловни 200 минг қилиб белгилашни таклиф қилди.