Германия полицияси “Қизил Армия фракцияси” аъзоларини қидирмоқда

BERLIN. Kazinform - Дам олиш кунларида Германия полицияси ўтган ҳафта бошида Берлинда ташкилот аъзоларидан бири ҳибсга олинганидан сўнг ўта сўлчи “Қизил Армия фракцияси” (RAF) гуруҳининг икки аъзосини қидиришни кучайтирди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Германия полицияси “Қизил Армия фракцияси” аъзоларини қидирмоқда
Фото: Euronews

65 ёшли Даниэла Клетте ўтган душанба куни Берлинда ҳибсга олинган. Полиция унинг бошқа шериклари Э. Штауб ва Б. Гарвег ҳам Германия пойтахтида яширинганига ишонишларини айтди.

Учлик 1999 йилдан 2016 йилгача ўз ташкилотини молиялаштириш мақсадида қотилликка уриниш ва бир қатор қуролли талончиликда гумон қилинмоқда.

Якшанба куни полиция 30 йилдан ортиқ вақтдан бери озодликда бўлган икки гумонланувчидан бири борлиги тахмин қилинган трейлерни қўлга олди.

Полиция операция давомида 10 кишини қисқа муддатга ҳибсга олди, сўнгра уларнинг икки қочоқ эмаслигини аниқлаб, қўйиб юборди.

Рейд душанба куни Д. Клетте ҳибсга олинган Берлиннинг Фридрихсхайн ҳудудида бўлиб ўтди.

"Қизил Армия фракцияси" нинг учта аъзоси ушбу ташкилотнинг учинчи авлоди.

1970 ва 1980 йилларда RAF аъзолари Ғарбий Германияда бир қатор ҳужумлар ва ўғирлашларни амалга оширдилар. Гуруҳ, шунингдек, 30 дан ортиқ қотиллик ва яна 200 кишининг жароҳатланишига алоқадордир.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар