Германия Pfizer вакцинаси билан эмлаш учун тегишли аудиторияни аниқлади
Греция ҳукумати қисқа вақт ичида эмлаш тезлигини ошира олди. Ҳамма жойда мавжуд бўлган «яшил рухсатномалар» фуқаролар ва корхоналар учун бир қатор тўсиқларни келтириб чиқаради, аммо эмлашни тезлаштиришга ёрдам берди – биринчи доза учун навбатлар пайдо бўлди. Мамлакатда тестнатижаси ва эмлаш сертификатисиз фақат озиқ-овқат дўконлари, бозорлар, дорихоналар, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва черковларга бориш мумкин, бошқа объектларга эмланмаган фуқаролар киритилмайди. Эмланадиган асосий контингент кекса одамлар ва хавф гуруҳидаги диспансерда рўйхатга олинган беморлардир.
Германия ҳукумати Pfizer вакцинаси билан коронавирус инфекциясига қарши эмлаш учун тегишли аудиторияни аниқлади. Шундай қилиб, 30 ёшгача бўлган одамларга фақат Pfizer / BioNTech билан эмлаш тавсия этилади. Ушбу афзаллик қуйидаги тадқиқотлар билан изоҳланади - ёшлар кекса одамларга қараганда юрак хасталикларига камроқ мойил. Бир кун аввал Франция мутахассислари томонидан шундай таклифлар билдирилган эди. Расмий маълумотларга кўра, Германияда пандемия бошланганидан бери 4,83 миллиондан ортиқ одамга КВИ ташхиси қўйилган, 97,3 мингдан ортиқ бемор эса CОVID-19 инфекциясидан вафот этган.