Германия мутахассислари қишда энергияни тежашга чақирдилар
Федерал тармоқ агентлиги (Bundesnetzagentur, BNetzA) раҳбари Клаус Мюллер Германиянинг газ таъминоти жорий қишда хавф остида бўлишидан огоҳлантирди ва фуқароларни энергияни тежашга чақирди.
«Омборхоналар 94 фоизга тўлган ва бизда муқобил таъминот манбалари мавжуд. Шунинг учун биз келгуси қишга некбинлик билан қарашимиз мумкин. Аммо буни айтишга ҳали эрта, хавф ҳали ҳам сақланиб қолмоқда», - деди у.
Мюллер Россия жануби-шарқий Европага газ етказиб беришда давом этишини қайд этди.
«Аммо, агар бу етказиб бериш тўхтаса, бу мамлакатлар бошқа манбалардан газ таъминотига муҳтож бўлади. Бунда Германия муҳим рол ўйнайди», - деди расмий.
У уй эгалари ва ижарачиларни «иложи борича тайёрланишга» чақирди.
Масалан, улар газни иситишни оптимал тарзда тартибга солишлари керак.
«Газ инқироздан олдингига қараганда анча қиммат», - деди Мюллер. – Газни тежаш нафақат маблағни тежаш ва иқлимни яхшилаш, балки ишончли таъминотга ҳам хизмат қилади».