Германия Қозоғистонда йилига 30 минг тонна қўй гўштини қайта ишловчи завод қуриши мумкин

ASTANА. КAZINFORM - «GFFA» Бутунжаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги форумида иштирок этиш учун Германия пойтахти Берлинга борган Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ербол Тасжуреков бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси “Яшил ҳафталик” кўргазмасининг расмий очилишида иштирок этди.

Кўргазма
Фото: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

– 2024 йилда халқаро “Яшил ҳафталик”нинг кенг кўламли бизнес дастури етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг илғор усуллари ва ютуқлари билан танишиш ва бутун дунё қишлоқ хўжалиги соҳаси етакчилари билан алоқаларни йўлга қўйиш учун ажойиб имконият яратади, – деди Ербол Тасжуреков германиялик ва қозоғистонлик журналистларга берган интервюсида.

Кўргазма
Фото: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

 

Қозоғистон илк бор 2018 йилда “Яшил ҳафталик”да ўз павильонини очди ва 10 та маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси маҳсулотларини дунёга тақдим этди. Бу йил кўргазмада Қозоғистоннинг 20 дан ортиқ компанияси иштирок этмоқда. Кўргазмада гўшт маҳсулотлари, бия ва туянинг қуруқ сути, ун, ўсимлик мойлари, қандолат маҳсулотлари, асал, жент, мева шарбатлари ўрин олган.

Кўргазма
Фото: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

 

Германия Қозоғистоннинг, айниқса, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим ҳамкори ҳисобланади. 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айланмаси 113,7 миллион долларни ташкил этди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 18,3 фоизга кўпдир. Шу вақт ичида Қозоғистондан Германияга 26,2 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Бундан ташқари, асосий етказиладиган балиқ филеси ва бошқа балиқ маҳсулотларидир (16,9 млн АҚШ доллари; 2,2 минг тонна). Қозоғистон ўз навбатида Германиядан фақат шоколад ва таркибида какао бўлган бошқа тайёр маҳсулотларни 24 миллион АҚШ долларига олиб келди (2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Германиядан Қозоғистонга жами импорт 87,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди).

Кўргазма
Фото: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

 

Ербол Тасжурековнинг айтишича, CLAAS ва HORSCH компанияларининг қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш лойиҳаси Германия инвесторлари иштирокида амалга оширилган. Baumann GmbH компанияси ҳозирда йилига 30 минг тонна қўй гўштини қайта ишлаш заводини қуриш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Кўргазма
Фото: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

 

– Ишончим комилки, Германия дўконлари пештахталарида маҳаллий маҳсулотлар ассортименти йилдан-йилга кенгайиб боради. Қозоғистоннинг мазкур кўргазмада иштирок этиши анъанага айланган ва ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, тажриба алмашиш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилувчи муҳим воқеадир, – деди вазир ўринбосари суҳбат чоғида.

Сўнгги хабарлар