Германия фермерлари бир ҳафталик норозилик намойишларини бошладилар

8 январь, душанба куни Германия деҳқонлари иттифоқи (DBV) томонидан ташкил этилган норозилик ҳафталиги бошланади. Фермерлар ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги субсидияларини қисқартиришига қарши норозилик билдирмоқда. Умуман олганда, бутун Германия бўйлаб фермерларнинг 100 дан ортиқ норозилик намойишлари режалаштирилган.
Деҳқонлар ўз намойишлари доирасида тракторлар билан йўлларни тўсиб қўйишни режалаштираётгани сабабли, кўплаб ҳудудларда транспорт муаммолари кутилмоқда.
DBV Йоахим Руквид (Joachim Rukwied) германиялик аҳолисини юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни тўғри тушунишга чақирди.
Германия фермерлари декабрь ойидан бери оммавий норозилик намойишлари уюштириб келяпти. 2024 йилда бюджетни тежаш доирасида фермерлар дизель ёқилғиси учун чегирмалардан ва солиқ имтиёзларидан маҳрум бўлишлари керак. Германия Молия вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, бу чора ҳар йили бюджетни 480 миллион евро тежашга ёрдам беради.