Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди

ASTANA. Kazinform – Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга ташриф буюрди.
None
Фото: t.me/KZgovernment

Олий мартабали меҳмонни Астана аэропортида Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари Қозоғистон-Германия стратегик шериклигини мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказиши ва унинг якунлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаши режалаштирилган.

photo

photo

photo

Бундан ташқари, Германия Федерал Президенти Қозоғистон ва Германия университетлари ректорлари форумида нутқ сўзлаши ҳамда Қозоғистон Президенти билан биргаликда Қозоғистон-Германия бизнес форумида иштирок этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Франк-Вальтер Штайнмайер давлат ташрифи доирасида Манғистау вилоятига ташриф буюради. У ерда Қозоғистон-Германия муҳандислик институтининг очилиши ва Швеция-Германия компаниясининг Svevind яшил водород ишлаб чиқариш заводида синов бурғулаш ишларини ишга тушириш маросимида иштирок этади.

photo

photo

photo

photo

photo

Сўнгги хабарлар