Геосиёсий вазият туфайли Европа компаниялари Қозоғистонга келишга қизиқиш билдирмоқда

ASTANА. Кazinform – Минтақадаги геосиёсий вазият туфайли Европанинг кўплаб компаниялари Қозоғистонга келишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Минтақадаги геосиёсий вазият туфайли Европанинг кўплаб компаниялари мамлакатимизга келишга катта қизиқиш билдирмоқда. Бугунги кунда Буюк Британия, Литва, Дания ва Чехиянинг йирик компаниялари билан Қозоғистонда янги ишлаб чиқариш очиш ва уларнинг ҳудудий бўлимларини кўчириш бўйича аниқ келишувлар тузилди», — деди Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Роман Василенконинг сўзларига кўра, айни пайтда мамлакатда Европа капитали иштирокида ишлаётган 3 мингдан ортиқ компания фаолият юритмоқда.

Шу билан бирга, вазир ўринбосари ўтган йили Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 27,6 фоизга ошганини ва 40 миллиард долларга етганини таъкидлади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар