Геосиёсий вазият Қозоғистонга товар импорт қилишга қандай таъсир қилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳозирги геосиёсий вазият Қозоғистонга товар импорт қилишга қандай таъсир қилмоқда? ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги вакили Қуаниш Еликбаев ушбу масала юзасидан фикр билдирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Геосиёсий вазият туфайли юкларни ташиш ва етказиб беришда ўзгаришлар рўй бермоқда. Яъни, импорт қилинадиган товарларнинг якуний қиймати, ҳажми ва таклифида ўзгаришлар мавжуд. Бугунги кунда қўшни давлатларда истеъмол товарлари, кимё ва ускуналар етишмайди. Шу боис тадбиркорлар йўналишлар ўзгараётганини айтишмоқда. Ишбилармонлар авваллари Россиядан маҳсулот сотиб олган бўлса, эндиликда Ғарб ва бошқа давлатлардан олиб келишга мажбур бўлмоқда», — деди Қуаниш Еликбаев матбуот анжуманида.

Шунингдек, қўмита раҳбари ўринбосари сўнгги пайтларда логистика билан боғлиқ вазият ўзгарганини таъкидлади.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар