Геосиёсий вазият бизнес учун «имкониятлар ойнаси»ни очади – ҚР Бош вазири
«Миллий банк доимий равишда валюта бозоридаги вазиятни кузатиб боради. Валюта бозори барқарорлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 мартдан бошлаб квазидавлат сектори субъектлари томонидан валюта тушумларини ички валюта бозорида мажбурий сотиш ҳажми 50 фоиздан 75 фоизгача оширилди. Валюта курсига спекульятив омилларнинг таъсирини истисно қилиш учун йирик институционал ўйинчиларнинг чет эл валютасини сотиб олишлари устидан назорат кучайтирилди, фақат шартнома мажбуриятларини бажариш доирасида», — деб ёзади Алихан Смаилов депутат сўровига жавобан .
У жаҳон иқтисодиётидаги мавжуд вазият муносабати билан 2022 йилги республика бюджетига тузатиш киритилганини эслатди.
«Аҳолини ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бюджети харажатлари 2,7 триллион тенгега оширилди. Ҳукумат Ҳаракат дастури доирасидаги тадбирларга 476 миллиард тенге, аҳоли даромадларини оширишга 197 миллиард тенге, ҳудудларни ривожлантиришга 476 миллиард тенге, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга 238 миллиард тенге маблағ йўналтириш режалаштирилган», - дея таъкидлади Бош вазир.
«Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, жорий геосиёсий вазият хавф-хатарлардан ташқари, маҳаллий бизнес учун иқтисодий ва савдо шериклари сонини кўпайтириш, шунингдек, янги бозорларга чиқиш нуқтаи назаридан «имкониятлар ойнаси»ни очиб беради. «, - дея қўшимча қилди у.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев