Геннадий Головкиннинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўрта вазн тоифасида IBF/IBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин билан ҳамкорлик қилувчи Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн Головкиннинг навбатдаги жанги қачон бўлишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга ҳавола қилиб.

GGG эрта баҳорда рингга қайтиб, мажбурий рақиби польшалик Камил Шереметага қарши жанг олиб боради. Унда Геннадий Головкин 5 октябрда Сергей Деревянченкодан тортиб олган IBF камарини ҳимоя қилиши шарт. Учрашув Чикагода ўтиши мумкин.

«Головкин Шеремета билан март ойининг охирида, аниқроғи, 28 март куни жанг ўтказиши мумкин», - дея маълум қилди Хирн.

Сўнгги хабарлар
telegram