Геннадий Головкинга учта мағлубиятсиз рақиб таклиф қилинди

None
Фото: thesun.co.uk
ASTANA. Kazinform - In This Corner Boxing 24 Youtube канали қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкиннинг (42-2-1, 37 КО) келажаги ҳақидаги башорати билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Головкин барча камарларини бўшатиб қўйди, унинг келажакдаги режалари қандай эканлиги ҳозирча номаълум. У катта жанг ўтказмоқчи бўлган Деметриус Андраде билан учрашиши мумкин ёки Хайме Мунгиа билан жанг қилиши мумкин... Жермалл Чарло ҳам бор, у сентябрда «Канело» билан учрашадими — номаълум», - дея такидлади канал муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Жермалл Чарло (32-0, 22 КО) WBC йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Хайме Мунгиа (42-0, 33 КО) суперўрта вазнда WBC Silver чемпиони.

Деметриус Андрадега (32-0, 19 КО) келсак, у ҳозирча ҳеч қандай камарга эга эмас.


Сўнгги хабарлар