13:04, 22 Июль 2022 | GMT +5
Геннадий Головкин янги вазн тоифаси рейтингига киритилди
NUR-SULTAN. Kazinform - Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) 17 сентябр куни Саул «Канело» Алваресга қарши ўтказадиган учинчи жанги олдидан IBF ва WBA Super чемпиони Геннадий Головкиннинг суперўрта вазн тоифаси рейтингига киритди, дея хабар беради Kazinform Sports.kz порталига таяниб.
GGG ва Канело трилогиясининг финали мексикалик барча асосий жаҳон камарларига эгалик қилаётган иккинчи ўрта вазн чегарасида бўлиб ўтади. Рейтингнинг янгиланган версиясида Геннадий Головкин иккинчи ўринга қўйилган. Илгари Геннадий ушбу рейтингда йўқ эди. Биринчи ўринда британиялик Зак Паркер, учинчи поғонада эса унинг ватандоши Жон Райдер турибди. Худди шу вазнда яна бир қозоғистонлик Айдос Ербосинули 8-ўриндан 12 ўринга тушди.
«Канело» билан учинчи жанг Геннадий Головкиннинг янги дивизиондаги расмий дебюти бўлади - у бутун фаолияти давомида ўрта вазн тоифасида жанг қилган ва фақат 2019 йилда Стив Роллс билан оралиқ вазн тоифасида учрашган.
Фото: sports.kz