Геннадий Головкин Риота Мурата билан жангга тайёргарликни бошлади

Қайд этилишича, Геннадий Головкин аллақачон тайёргарликни бошлаган ва у март ойи ўрталарида Японияга етиб бориши керак. Жанг апрел ойи бошида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
«Бир неча ҳафта олдин Муратанинг промоутерлари Япония бокс комиссиясига иккинчи чоракнинг биринчи ойида тадбир ўтказишга рухсат сўраб мурожаат қилишган. Головкин аллақачон тайёргарликни бошлаган ва март ойи ўрталарида Японияга етиб бориши керак, чунки унинг бутун ходимлари карантиндан ўтиши керак», - дейилади сайт ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, Головкин - Мурата жанги ўтган йилнинг декабр ойида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Японияда хориж фуқароларининг мамлакатга киришига қўйилган коронавирус чекловлари туфайли қолдирилган эди.
Ушбу жангда учта ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвони учун кураш олиб борилади. Головкин IBF ва IBО камарларига эга, Мурата эса WBA Super йўналиши чемпиони.