11:12, 13 Июль 2022 | GMT +5
Геннадий Головкин фаолиятини якунлаш шартини айтди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўрта вазн тоифасида икки карра жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин профессионал боксдаги фаолиятини якунлаш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Головкиннинг сўзларига кўра, у бу масалада ўз танасига қулоқ солади, деб хабар беради Kazinform Sports.kz нашрига таяниб.
«Буни айтиш қийин. Ўз имкониятларимдан, салоҳиятимдан тўлиқ фойдаланиб бўлмагунча жанг олиб боришда давом этаман. Менда ҳозирда 160 фунтда учта камар бор, шунинг учун бўлажак жангда ғалаба қозониш ёки мағлуб бўлиш менинг нафақага чиқиш ҳақидаги қароримга таъсир қилмайди. Ўз имкониятларимни объектив баҳолаб, танамга қулоқ соламан. У қачон тўхташим кераклигини айтади«, - дейди Головкин BoxingScene мухбирига берган суҳбатида.
Фото: thesun.co.uk