Геннадий Головкин ДАZN билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилади

None
NUR-SULTAN. Кazinform - Boxingscene.cоm журналисти Кит Айдекнинг сўзларига кўра, ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин ва ДАZN стриминг хизмати ўртасидаги ҳамкорлик аввал режалаштирилганидан камроқ давом этади, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

18 сентябр куни эрталаб Геннадий Головкин учинчи марта суперўрта вазн тоифасида «мутлақ» унвони учун Сауль «Канело» Альваресга қарши жанг ўтказади. Бу жанг GGG учун ДАZN билан амалдаги шартнома бўйича бешинчи ва финал бўлади.

«Унинг фаолияти шанба оқшомида тугамайди, Головкин Альварес билан учинчи жанг унинг ДАZN эксклюзив шартномасини якунлашини тасдиқлади. Головкин ва ДАZN 2019 йил март ойида Геннадийга 100 миллион доллардан кўпроқ пул тўлайдиган олтита жангдан иборат келишувни эълон қилишди, бироқ унинг стриминг хизматидаги бешинчи шоуси шу шанба куни якунланади.

Аввалроқ қозоғистонлик Геннадий Головкин ва мексикалик Сауль «Канело« Альварес ўртасидаги учинчи жанг Лас-Вегасда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди. 18 сентябр, Нур-Султан вақти билан соат 05:00 да асосий жанг 08:00 дан кейин бошланиши кутилмоқда.

Жангни Qazsport ва Qazaqstan телеканаллари кўрсатади.

Фото: boxngscene.cоm


Сўнгги хабарлар