Геннадий Головкин 2025 йилда рингга қайтиши мумкин

Геннадий Головкин 2025 йилда рингга қайтиши мумкин
Фото: boxingnews.com

ASTANА. Кazinform - Ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин (42-2-1, 37 КО) 2025 йилда профессионал рингга қайтиши мумкин.

Boxingnews.com сайтининг хабар беришича, Саудия Арабистонининг бадавлат бокс инвестори Турки Ал-Шайх Геннадий Головкинга рингга қайтишни таклиф қилган.

Сайтнинг ёзишича, Головкинга рингга қайтиши учун яхши пул ваъда қилинган. Шунингдек, у 2025 йилнинг биринчи ярмида тўртта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд (41-0-0,31КО) билан жанг қилиши лозим.

Бокс мухлислари жанг ҳақидаги хабардан ҳайратда қолишди. Эҳтимолий жанг Теренс Кроуфорднинг мексикалик боксчи Сауль Альваресга (61-2-2,39КО) қарши жангга тайёргарлиги бўлади. Чунки америкалик боксчи 168 килограмм вазнда Алварес билан жанг қилади. Головкин эса унинг ўрта вазндаги (160 фунт) биринчи рақиби ва Альварес билан 3 марта учрашган.

Аввал хабар берганимиздек, машҳур қозоғистонлик, ҳозирда МОҚ президенти лавозимини эгаллаб келаётган Геннадий Головкин Boxingscene.com сайтига берган интервьюсида боксни тарк этмаганини айтган эди.

Шунингдек, боксчи Los Angeles Times газетасига берган интервьюсида қулай имконият туғилса, рингга қайтиши мумкинлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Теренс Кроуфорд сўнгги жангини 3 август куни ўзбекистонлик Исроил Мадримовга (10-1-1,7КО) қарши ўтказиб, суперўрта вазн тоифасида WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram