Ғазога гуманитар ёрдам ортилган 144 юк машинаси кирди

Кеча халқаро гуманитар ёрдам ортилган 144 юк машинаси Рафаҳ назорат пункти орқали Ғазо секторига кириб келган. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ТАSS агентлигига таяниб хабар беради.

Ғазо сектори
Фото: euronews

Бу маълумот Исроил ҳукуматининг Фаластин ҳудудидаги фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти томонидан Х ижтимоий тармоғида (собиқ Тwitter) тарқатилди.

Хабарда айтилишича, вақтинчалик жойлаштириш пунктлари фаолиятини ташкил этиш учун 88 та юк автомобили анклавга озиқ-овқат (1765 тонна), 21 таси тиббий асбоб-ускуналар (198 тонна), 18 таси сув (340 тонна), 7 таси асосий эҳтиёж товарлари (110 тонна), 10 таси аралаш юк (192 тонна)олиб келган.

Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилиши 21 октябрь куни, Яқин Шарқдаги можаро авж олганидан икки ҳафта ўтиб бошланди.

Сўнгги хабарлар