Ғазодаги қурбонлар сони 37 мингдан ошди
ASTANA. Kazinform – 2023 йил 7 октябрдан Ғазо секторида давом этаётган Исроил армиясининг ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 37 минг 202 нафарга етди.

Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, биргина сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳарбийлари 3 та “қирғин” содир этган, натижада 38 фаластинлик ҳалок бўлган, 100 киши яраланган, деб ёзади Anadolu.
Исроилнинг Ғазода 250 кундан ортиқ давом этаётган ҳужумлари натижасида яраланганларнинг умумий сони 84 932 нафарга етди.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.
Аввалроқ Исроилни геноцидда айблаган Халқаро суд ўз қарорида Тель-Авивдан Исроилнинг давом этган ҳужумлари туфайли уйларини ташлаб кетган 1 миллиондан ортиқ фаластинлик бошпана топган Рафаҳдаги ҳужумларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилган эди. 6 май куни Исроил ҳарбийлари Рафаҳга қуруқликдан ҳужум бошлади.
Саккиз ойдан ортиқ давом этган Исроил ҳужумлари блокададаги Ғазо секторининг катта ҳудудларини вайронага айлантирди. Исроил блокадаси туфайли маҳаллий аҳоли озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармонларнинг кескин танқислигига дуч келди.